Ота-оналарга

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти

Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби

1. Ваколатли орган ўзининг расмий веб-сайтида ўз тасарруфидаги муассасалар тўғрисидаги маълумотларнинг жойлаштирилишини ва уларнинг мунтазам янгилаб борилишини таъминлайди, унда қуйидагилар кўрсатилади:

а) муассасадаги ўринлар сони ва бўш ўринларнинг мавжудлиги;

б) болаларни муассасага қабул қилиш бўйича умумий асослардаги навбатга киритилган анкеталар рўйхати (кейинги ўринларда умумий рўйхат деб аталади), унда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) рўйхатга олиш рақами кўрсатилади;

в) ушбу Регламентнинг 18-бандига мувофиқ болаларни муассасага қабул қилиш бўйича навбатга киритилган анкеталар рўйхати (кейинги ўринларда имтиёзли рўйхат деб аталади), унда ЯИДХПдаги рўйхатга олиш рақами кўрсатилади.

2. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда аризачилар деб аталади) йўлланмалар олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келган ҳолда мурожаат қиладилар ёки электрон тарзда давлат хизматлари олиш учун ЯИДХПда рўйхатга олинадилар.

3. Ўзи келган ҳолда мурожаат қилинган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими аризачи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса аризачи давлат хизматлари олиш учун анкетани электрон тарзда мустақил равишда, ваколатли органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган маълумотдан фойдаланган ҳолда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тўлдиради.

        Аризачилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

4. Аризачилар анкетада қуйидагиларни кўрсатиш (танлаш) ҳуқуқига эгадирлар:

а) бўш ўринларга эга бўлган муассасани (йўлланма олиш учун);

б) бўш ўринларга эга бўлмаган муассасани (навбатга киритилиши учун);

в) бўш ўринларга эга бўлмаган иккита муассасани (навбатга киритилиши учун);

г) бўш ўринларга эга бўлган битта муассасани (йўлланма олиш учун) ва бўш ўринларга эга бўлмаган бошқа муассасани (навбатга киритилиши учун).

5. Аризачи фарзандини муассасага қабул қилишнинг кичик ёшга етгунигача навбатга қўйиш ҳуқуқига эга.

Йўлланма муассасага қабул қилиш бўйича кичик ёшга етишидан эрта бўлмаган муддатда берилади.

6. Анкета расмийлаштирилгандан ва унга зарур маълумотлар киритилгандан кейин аризачи уни ЭРИ билан тасдиқлайди.

Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП аризачиларни давлат хизматлари олиш учун ЭРИнинг албатта мавжуд бўлиши тўғрисида олдиндан хабардор қилишади.

Давлат хизматлари марказлари аризачилар томонидан жойида ЭРИни олиш учун барча зарур шартларни таъминлаши шарт.

7. Болаларни муассасага қабул қилиш бўйича давлат хизмати бепул амалга оширилади.

8. Аризачиларда ЭРИнинг йўқлиги ёки уни олишни рад этиши ва анкетада ишончсиз маълумотларни кўрсатиши давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асослар ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.

9. Аризачи давлат хизматлари олишни уларни кўрсатишнинг исталган босқичида рад этиш ҳуқуқига эга.

Аризачи томонидан давлат хизматлари олиш рад этилган тақдирда унинг анкетаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.

10. Ўзи келган ҳолда мурожаат қилинган тақдирда Давлат хизматлари марказлари анкета тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни ваколатли органга юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда анкета автоматик равишда ваколатли органга юборилади.

11. Ваколатли орган анкета келиб тушгандан бошлаб бир иш куни мобайнида:

а) йўлланмани расмийлаштиради — йўлланма олиш учун мурожаат қилинган ҳолатларда;

б) анкетани тегишли равишда умумий ёки имтиёзли рўйхатга киритади, шунингдек, хабарномани расмийлаштиради — навбатга киритиш учун мурожаат қилинган ҳолатларда;

в) Йўлланмани расмийлаштиради ва анкетани тегишли равишда умумий ёки имтиёзли рўйхатга киритади, шунингдек, хабарномани расмийлаштиради — йўлланма олиш учун битта муассасага мурожаат қилинган ва айни бир вақтда навбатга киритиш учун бошқа муассасага мурожаат қилинган ҳолатларда;

г) ушбу бандда назарда тутилган хатти-ҳаракатларни бажариш чоғида параллел равишда ўз тасарруфидаги муассасалар тўғрисидаги ахборотни расмий веб-сайтда онлайн режимида янгилайди.

12. Хабарномалар ушбу Регламентнинг 16-бандига мувофиқ расмийлаштирилган ҳолатларда тегишли йўлланмалар муассасаларда ўринлар бўшаган куни навбатга мувофиқ расмийлаштирилади. Бунда имтиёзли рўйхатга киритилган анкеталар бўйича йўлланмалар умумий рўйхатга киритилган анкеталарга нисбатан биринчи навбатда расмийлаштирилади.

13. Болаларнинг қуйидаги контингенти анкеталари имтиёзли рўйхатга киритилади:

ногирон бўлган шахсларнинг болалари;

уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари;

ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;

талабалар ва педагогларнинг болалари;

етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;

акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар.

       Аризачиларда ушбу бандга мувофиқ устунлик ҳуқуқларининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот анкетада кўрсатилади. Бунда берилган йўлланмалар, тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари муассасага тақдим этилган ҳолатларда болаларни муассасага қабул қилиш учун асослар ҳисобланади.

14. Аризачи тақдим этган анкетада ишончсиз ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги, шу жумладан, унда кўрсатилган маълумотларнинг ушбу Регламентнинг 1, 4 ва 13-бандларида назарда тутилган маълумотларга номувофиқлиги йўлланмалар ва хабарномалар беришнинг рад этилиши учун асос ҳисобланади.

Йўлланмалар ва хабарномаларнинг берилишини бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.

15. Ваколатли орган йўлланма ва хабарнома расмийлаштирилган куни уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ва муассасага, шунингдек, давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки аризачига (электрон тарзда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.

Давлат хизматлари маркази йўлланма ёки хабарнома келиб тушгандан кейин бир соат мобайнида уни ўзи келган ҳолда мурожаат этилганда ўз муҳрини қўйган ҳолда аризачига беради.

16. Болаларни муассасага қабул қилиш йўлланмалар келиб тушган ёки тақдим этилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида, белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

Болаларни муассасага йўлланмалар мавжуд бўлмаганда расмийлаштириш тақиқланади.

17. Аризачи болаларни муассасага қабул қилишни йўлланма олингандан кейин 15 кун мобайнида расмийлаштирмаган тақдирда йўлланма ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Якунловчи қоидалар

18. Давлат хизматлари марказлари, ваколатли органлар ва муассасалар ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган аризачи тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.

19. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талабларининг бажарилиши бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.

20. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан аризачи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

21. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш ишларини амалга ошириш

СХЕМАСИ

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

__________________

(сана)

__________________

(т/р)

   

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари олиш учун
СЎРОВНОМА

I. Аризачи ҳақида маълумот:  
1. Болага нисбатан (ота, она, уларнинг ўрнини босувчи шахс):  
2. Ф.И.О.:  
3. паспорт маълумотлари (рақами ва серияси):  
4. СТИР:  
5. манзили:  
6. телефон рақами:  
7. электрон почта манзили:  
II. Бола ҳақида маълумот:  
а) биринчи:  
1. Ф.И.О.:  
2. туғилган йили:  
3. туғилиш ҳақида гувоҳнома маълумотлари (рақами ва серияси):  
б) иккинчи: (мавжуд бўлса)  
1. Ф.И.О.:  
2. туғилган йили:  
3. туғилиш ҳақида гувоҳнома маълумотлари (рақами ва серияси):  
в) учинчи: (мавжуд бўлса)  
1. Ф.И.О.:  
2. туғилган йили:  
3. туғилиш ҳақида гувоҳнома маълумотлари (рақами ва серияси):  
III. Муассаса ҳақида маълумот:  
а) биринчи:  
1. (Туман, шаҳар) мактабгача таълим бўлими:  
2. муассаса рақами:  
3. расмий веб-сайт маълумотига кўра бўш ўринлар сони:  
4. умумий асосга кўра муассасага қабул қилиш учун навбатга киритилган анкеталар сони:  
5. имтиёзли асосга кўра муассасага қабул қилиш учун навбатга киритилган анкеталар сони:  
6. мурожаат мақсади: йўлланма олиш
  навбатга туриш
б) Иккинчи: (зарур бўлса)  
1. (туман, шаҳар) мактабгача таълим бўлими:  
2. муассаса рақами:  
3. расмий веб-сайт маълумотига кўра бўш ўринлар сони:  
4. умумий асосга кўра муассасага қабул қилиш учун навбатга киритилган анкеталар сони:  
5. имтиёзли асосга кўра муассасага қабул қилиш учун навбатга киритилган анкеталар сони:  
6. мурожаат мақсади: йўлланма олиш
  навбатга туриш
IV. Имтиёзли ҳуқуқ борлиги ҳақида маълумот*(зарур бўлса)
1. ногиронлиги бўлган шахснинг фарзанди (гувоҳнома серияси ва рақами)  
2. уч ва ундан зиёд боласи бор оила фарзанди (туғилиш ҳақида гувоҳномалар серияси ва рақамлари)  
3. ҳарбий хизматчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимининг фарзанди (гувоҳнома серияси ва рақами)  
4. талаба ёки педагог фарзанди (муассаса номи, директор (ректор) буйруғи рақами  
5. етим ёки ота-она қаровидан маҳрум бола (вафоти ҳақида гувоҳнома ёки бошқа ҳужжат серияси ва рақами)  
6. бошқа муассасадан кўчирилган бола (муассаса номи, қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақами)  
7. ака-укалари ёки опа-сингиллари ушбу муассасада тарбияланаётган бола (қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақами)  
     

Изоҳ: * Ўзи келган ҳолда мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими томонидан, тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ тўлдирилади. ЯИДХП аризачи номидан, Ягона портал орқали мурожаат этган тақдирда тегишли ҳужжатларнинг асл нусхалари (кўчирмалари) муассасага қабул қилишни расмийлаштиришда муассасага тақдим этилади.


Охирги ўзгариш вақти: 19 Ноябрь 2018   Кўрилганлиги: 21
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг