Туркия Миллий таълим вазирининг маслаҳатчиси Ўзбекистонда

Айни кунларда юртимизда меҳмон бўлиб турган Туркия Миллий таълим вазирининг маслаҳатчиси проф. Мустафа Хилми Чолак ўғли 22 апрель куни Самарқандга ташриф буюриб, Самарқанд вилояти касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси ҳамда Самарқанд таянч тиббиёт ва Сартепо туризм ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежлари шарт-шароити билан яқиндан танишди.

6

Ташриф давомида Мустафа Хилми Чолак ўғли Бошқарма бошлиғи А.Насимов ҳамда аппарат ходимлари билан учрашув ўтказди.

3

Шунинг билан биргаликда Самарқанд таянч тиббиёт ва Сартепо туризм ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежларига Мустафа Хилми Чолак ўғлининг ташрифи давомида коллежлардаги таълим жараёнлари билан яқиндан танишди. Шундан сўнг коллеж директорлари, ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари учун “Касб-ҳунар таълими тизими шакллантиришда Туркия тажрибаси” мавзусида мастер-класс ўтказди.

4
Туркия Миллий таълим вазирининг маслаҳатчиси проф. Мустафа Хилми Чолак ўғлининг Самарқанд вилоятига ташрифи давом этмоқда.


Охирги ўзгариш вақти: 17 Iyul 2019   Кўрилганлиги: 21
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг