British Council таълим соҳасидаги мутахассислар иштирокида амалий-ўқув семинар

Бугун, 29-апрель куни жорий йилнинг 29-апрель – 3-май саналари Касб-ҳунар таълими маркази ҳузуридаги Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог-кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта таёрлаш институтида Британия Кенгашининг таълим компетециялари соҳасида ўқитувчиларнинг малакасини ошириш бўйича эксперт Андрю Ротердам ва таълим сифатини баҳолаш тизими бўйича эксперт Жейн Норман иштирокида амалий-ўқув семинари бошланди.

20190429_103840

Ушбу ўқув-семинар туризм, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларини ўз ичига қамраб олган бўлиб, унда “Ўқув жараёнини тизимлаштириш”, Турли тоифадаги касб-ҳунар таълимига мослашиш”, “Ишчи-ўқув режасини тузиш, гуруҳда жамоавий ишлашда турли методлардан фойдаланиш, ўқув жараёнида қатнашувчилар иштирокини кенгайтириш ва улардаги тушуниш даражаларини текшириш” каби мавзуларда халқаро экспертлар маърузалар қилишди.

20190429_102627

Мазкур ўқув-семинардан кўзланган мақсад аввало касб-ҳунар таълимида тан олинган хорижий тажрибани ўрганиш, педагог кадрларнинг Ўзбекистон Республикасида янги жорий этилиши кўзда тутилган Касб-ҳунар таълими тизимининг тоифалашган шаклига тайёрлаш, Ўзбекистонда мавжуд касбий стандартларни таълим стандартларига мувофиқлигини таҳлил қилиш, шу асосида ўқув дастур, ўқув режа ва касб компетенцияларини баҳолаш механизмини ишлаб чиқишдир.

20190429_102935

Шунингдек, ушбу ўқув-семинар орқали тармоқ вазирлик ва идоралар, таълим муассасалари ҳамда иш берувчи хусусий сектор вакилларини хорижий экспертлар билан ўзаро мулоқат кўприги платформасини ривожлантиришдир.

20190429_103231

Тадбирга O’zbekiston 24 телеканали ва O’zbekiston 24 радио каналлари ходимлари ташриф буёрдилар.


Охирги ўзгариш вақти: 17 Июль 2019   Кўрилганлиги: 21
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг